Статьи : Shamsiyev Islom Rabbim o'g'li

568 Sep 26, 2022 4:40:22 PM
Annotation

. Мақолада пахта тозалаш корхоналарининг мавжуд технологияси ва ускуналарида ишланаётган пахтани қуритиш, тозалаш ва жинлаш натижалари ўрганилган.

Бир қатор корхоналарда нормал ва қийин тозаланадиган ҳамда машинада терилган пахталарни дастлабки ишлаш натижалари қиёсий таҳлил қилинган.

Корхоналарда пахтани дастлабки ишлашни мувофиқлаштирилган технологияси талабларига амал қилинмаётганлиги, натижада қуритиш етарли эмаслиги, пахта юқори намликда тозаланаётганлиги ва жинланаётгани аниқланди.

Машинада терилган пахталарни тозалаш самарадорлиги паст бўлаб, улардан асосан “ифлос”, “оддий” синфли толалар олинаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Нормал ва қийин тозаланадиган ҳамда машинада терилган пахталарни пахта тозалаш корхоналарида тозалаш натижалари таҳлил қилиниб, уларни тозалаш самардорлигида ахамиятли даражада фарқ борлиги аниқланди. Уларнинг тозалаш самарадорлиги ва пахтани бошланғич ифлослигини ўртасидаги боғланишни ифодаловчи регрессия тенгламалари олинди.

Таҳлиллар машинада терилган пахтани, қўлда терилган пахта учун ишлаб чиқилган технологик регламент асосида дастлабки ишлаб сифатли тола олиб бўлмаслигини кўрсатди. Машинада терилган пахтани сифатли дастлабки ишлаш учун тозалаш режимини ишлаб чиқиш эхтиёжи мавжудлиги қайд этилди.

#тозалаш #жинлаш #тозалаш самарадорлиги #Нормал ва қийин тозаланадиган пахта нави #машина терими #пахтани қуритиш #тола синфи